Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна коллеж ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик юз берди
Фото: Getty Images
2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Висол 7-тор кўчасида яшовчи, Қурилиш касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси М.Р. коллеж олдида ўзаро жанжал туфайли курсдоши Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Барданкўл қишлоғида яшовчи Д.М.ни пичоқ билан жароҳатлаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Д.М. касалхонага ётқизилиб, М.Р. қўлга олинган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:15
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
07:58
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
07:54
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
19:55 / 05.05.2026