Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel компанияси сизни Наврўз айёми билан муборакбод этади
Artel компанияси барчангизни уйғониш ва яшариш, покланиш ва янгиланиш айёми – Наврўз байрами билан чин дилдан қутлайди.
Artel компанияси Сизга узоқ умр, бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака, тинчлик-фаровонлик тилайди. Ўйлаган барча эзгу ниятларингиз, орзу-ҳавасларингиз амалга ошишини тилаб қолади.
Диёримизга фасллар келинчаги баҳор ташриф буюрди. Кунлар исиб она юртимизнинг табиати гўзалликка бурканмоқда. Гуллаган дарахтлар, кўкарган майсаларга кўз тушганда, табиатимизнинг бетакрор тароватидан диллар қувнайди. Ён-атрофга кўз ташлаб, ушбу гўзалликни ўз кўзи билан кўрган инсонлар яшаш ва яратишга илҳомланишади, қалбларда эса фақатгина соф туйғулар уйғонади.

Баҳор фасли табиатимизнинг тикланиш ва янгиланиш палласидир.
Эзгулик, муҳаббат, хайр-саховат айёми бўлмиш Наврўз байрами баҳор фаслининг бор гўзаллигини ўзида мужассам этган. Ўзбекистонликлар Наврўзни иштиёқ билан кутишади ва қувноқлик билан нишонлашади.
Наврўз байрами ўзбекистонликларнинг бор меҳмондўстлигини, саховатлилигини, инсонпарварлигини ўзида акс эттирган. Наврўзда дастурхонлар доимо тўкин-сочин бўлиши, байрам куни бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш, қўни-қўшнилар, яқин биродарларга ширинликлар, кўк сомса, палов, сумалак каби миллий таомлар улашиш ўзбекистонликлар учун урф-одат ва муқаддас анъанадир.
Баҳор фасли ҳаётингизга бахт, оилангизга фаровонлик, илиқлик, соғлик, қувноқ учрашувларни ва самимий табассумларни олиб кирсин. Наврўз айёмида қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака, оилангиздан шод-у хуррамлик ҳеч аримасин. Наврўзи Олам муборак!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022