Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон “Бир камар – бир йўл” форумини яна бойкот қилди
Фото: EPA
Ҳиндистон Хитой раиси Си Цзиньпиннинг ташаббуси “Бир камар – бир йўл”нинг навбатдаги форумини яна бойкот қилди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Хитойдаги элчиси Викрам Мисрига иқтибос келтирган ҳолда “Амар ужала” ҳинд нашри хабар берди.
Мисри Ҳиндистоннинг форумдаги иштироки ҳақидаги саволга жавобан “Бирорта давлат суверенитет ва ҳудудий яхлитликнинг бош тамойилларига зид бўлган ташаббусда иштирок этмайди”, деб айтган. Унинг айтишича, “Нью-Деҳли бу дастур бўйича ўз позициясини Хитой етакчиларига бир неча бор етказган, шу сабабли Ҳиндистон раҳбариятининг қарори Пекин учун сюрприз бўлмайди”.
“Бир камар – бир йўл” дастуридан мақсад Евросиёда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобланади. Дастур ўз ичига “Ипак йўли иқтисодий камари” ва “ХХI аср денгиз йўли” лойиҳаларини олган. “Бир камар – бир йўл”нинг биринчи форуми 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган.
Форум апрелда бўлиб ўтади, унда 40 га яқин давлат етакчилари иштирок этади.
Мавзуга оид
10:31
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги қуритилган сабзавотларни олиб киришга рухсат берди
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
20:36 / 20.05.2026