Жаҳон | 21:07 / 24.03.2019
6122
1 дақиқада ўқилади

Руминия Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди

АҚШ-Исроил жамоат алоқалари қўмитасининг (AIPAC) Вашингтонда бўлиб ўтаётган анжуманида Руминия бош вазири Виорика Дэнчилэ унинг давлати АҚШдан ўрнак олиб, Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришини эълон қилган. 

Дэнчилэ анжуман иштирокчилари олдидаги нутқида АҚШнинг қарори рамзий кўринишга эга бўлгани ва Америка ҳамда яҳудий халқлари ўртасида мустаҳкам алоқа ҳамда умумий қадриятлар борлигини кўрсатишини айтган.   

Дэнчилэнинг айтишича, элчихонанинг кўчирилиши жараёни Руминияда қарорлар қабул қилинишида иштирок этувчи барча конституцион субъектлар билан мувофиқлаштирилган. “Мен Руминия бош вазири сифатида элчихонамиз Ал-Қудс, Исроил давлати пойтахтига кўчирилишини маълум қилишдан хурсандман”, деб айтган Дэнчилэ.   

Мавзуга оид