Жамият | 20:58 / 24.03.2019
14933
2 дақиқада ўқилади

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари сектор раҳбарларининг шахсий сайёр қабуллари жадвали эълон қилинди

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 1 майга қадар вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда шахсий сайёр қабуллар ўтказишади.

Сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабулида бошқа секторлар раҳбарлари ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этади.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти сектор раҳбарларининг шахсий сайёр қабуллари жадвалини эълон қилган эдик.

Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари сектор раҳбарлари сайёр қабуллари графиги билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг

Қуйида Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари сектор раҳбарларининг шахсий сайёр қабуллари жадвали келтирилган.

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва вилоятдаги барча секторлар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари томонидан 26 март куни соат 09:00 дан бошлаб Ургут тумани аҳолиси учун Ургут иқтисодиёт коллежи биносида, 27 март куни соат 10:00 дан бошлаб Каттақўрғон тумани аҳолиси учун Пайшанба шаҳарчаси, Алишер Навоий кўчаси, 4-уйда жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида ҳамда 30 март куни соат 10:00дан бошлаб қўшработликлар учун «Қўралос» маҳалласида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида сайёр қабуллар ўтказилади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид