Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда 15 минг киши масжидларга ҳужум қурбонлари хотирасини ёд этди
Янги Зеландиянинг Крайстчёрчидаги шаҳар боғига масжидларда содир этилган ҳужумда ҳалок бўлган 50 кишининг хотирасини ёд этгани 15 мингдан кўпроқ киши келди.
Маросимда бошқа диндаги кўплаб аёллар ҳурмат ва қўллаб-қувватлов сифатида бошларига рўмоллар ўраб олишган. Уларга бу рўмолларни маҳаллий мусулмонлар жамоати аъзолари тарқатиб чиқишган.
Ёд олиш маросими қурбонлар ҳаққига Қуръон тиловатидан бошланган, сўнгра қурбонларнинг исмлари бирма-бир санаб ўтилган. Улардан кўплари олис давлатга яхшироқ тақдир ва ватанларидаги ҳарбий ихтилофлардан жон сақлаш илинжида келишган.
“Маросим янги зеландияликлар ҳамдард эканликлари ва этник турфаликларини яна бир бор кўрсатади ва биз бу қадриятларни ҳимоя қиламиз”, деб айтган мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн.
Аввалроқ шу кун мингдан кўпроқ одам Марказий Оклендда ирқчиликка қарши “Хуш келибсиз, қочқинлар!” деб ёзилган плакатлар билан митингга чиқишган.
2013 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Янги Зеландиянинг 4,8 млн кишилик аҳолисининг 1 фоиздан сал кўпроғини мусулмонлар ташкил қилади.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026