Ўзбекистон корхоналари январь-февралда неча сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаргани маълум бўлди
2019 йилнинг январь-февраль ойларида республика корхоналари томонидан 44,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси 107,2%ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 4,3%га, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат - 8,0%га, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш - 6,9%га ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш – 9,4%га ўсиши ҳисобланади.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2019 йилнинг январь-февраль ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳажми 8,1 трлн сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 18,3%ни ташкил этди.
2019 йилнинг январь-февраль ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 32,0 трлн сўмни ёки жами саноат маҳсулотларининг 72,5%ини ташкил этди.
Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 3,7 трлн сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 8,4%ни) ташкил этди.
Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 363,0 млрд сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 0,8%ни) ташкил этди.
Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлар ишлаб чиқариш ҳажми 12,8 трлн сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 20,8%га ўсишни таъминлади, жами саноатдаги улуши эса 29,0%ни ташкил этди.
Ҳисобот даврида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 15,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 36,1%ни ташкил этди.
Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп Тошкент вилояти (республика саноат ишлаб чиқариш ҳажмнинг 15,8%), Тошкент шаҳри (15,1%), Навоий (13,8%), Андижон (10,6%), Қашқадарё (6,8%) ва Фарғона (5,7%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиш таҳлили Навоий вилоятида (6308,8 минг сўм), Тошкент шаҳрида (2672,5 минг сўм), Тошкент (2416,4 минг сўм) ва Андижон (1540,2 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражаси кўрсаткичидан (1338,5 минг сўм) анча юқорилигини кўрсатмоқда.
Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 11,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида кичик корхоналарнинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 27,0%ни ташкил этди.
Бугунги кунда Республикада 60,8 мингта саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда, шундан 13,9 мингтаси (мавжуд корхоналар умумий сонининг 22,9%) Тошкент шаҳрига, 6,7 мингтаси (11,0%) Фарғона вилоятига, 6,1 мингтаси (10,1%) - Тошкент вилоятига тўгри келмоқда.
Мавзуга оид
14:59 / 10.11.2024
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45 / 10.11.2024
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024