Қозоғистонда яна учта шаҳар номини ўзгартириш таклиф этилди
Қозоғистоннинг “Ақ жол” партияси вакили мамлакатдаги яна учта шаҳар номини ўзгартириш таклифини билдирди. Жумладан, бу ташаббусни партия раиси ўринбосари Казбек Иса ҳам айтиб ўтган.
Таклифга кўра, Семей, Павлодар ва Петропавловск шаҳарлари Қозоғистоннинг буюк тарихий шахслари шарафига қайта номланиши керак.
“Петропавловскни хон Абилай исми билан, Павлодарни мустақиллик учун курашган Кенесар исми билан, Семейни эса Алихан Букайханов исми билан номлаш керак. Биз шундай тарзда давом эттиришимиз лозим”, деб айтган Иса “Қозоғистон-2050” демократик кучлари умуммиллий коалициясининг пойтахт Остонанинг қайта номланишини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган йиғилишида.
Иса ушбу таклиф шахсан у томондан билдирилаётганига эътибор қаратган.
“Бу менинг шахсий таклифим, кейинроқ уни партия фракцияси билан йиғилишда кўриб чиқамиз”, деб айтган Иса.
Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 22 март куни пойтахт Остонани мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб қайта номланиши ҳақидаги фармонни имзолаганди. Шунга кўра, энди Остона шаҳри Нур-Султон деб аталади.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024