Жамият | 13:55 / 26.03.2019
9241
1 дақиқада ўқилади

Россиядан ҳайдаб қочилган машина «Навоий» божхона постида тўхтатиб қолинди

Иллюстратив фото

2019 йил 17 март куни Давлат божхона қўмитасидан тушган ҳужжатларга кўра, 28 февраль куни “Навоий” чегара божхона постида божхона ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Россия Федерацияси фуқароси Т.М. бошқарувидаги «Toyota Camry» русумли автомашина тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, унинг ҳужжатлари текширилганида ушбу автомашина Россия Федерациясидан олиб қочилганлиги аниқланган ва ҳайдовчи қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирлигига хабар берилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид