Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi смартфонни 17 дақиқа ичида қувватлантирадиган қурилмани намойиш этди
Хитойнинг Xiaomi компанияси смартфонни 17 дақиқа ичида қувватлантирадиган қурилмани намойиш этди. Қурилма қандай ишлаши акс этган видеони Xiaomi вице-президенти Лу Вейбинг Weibo ижтимоий тармоғида жойлаштирди.
Видеода иккита мобил қурилма ҳамда қанча вақт ўтганини кўрсатувчи таймер акс этган. Улардан бири сиғими 4000 мА·с бўлган аккумуляторга эга смартфон бўлса , иккинчиси Super VOOC технологияли қувватлагичга уланган аккумулятори 3700 мА·с бўлган Oppo смартфонидир.
Лавҳада кўрсатилишича, сиғими 4000 мА·с бўлган, Xiaomi қувватлагичига уланган смартфон қуввати 17 дақиқа ичида 0дан 100%га етади. Ўша вақт ичида Oppo смартфони 65% қувват олади.
Компания лавҳада бошқа қўшимча тафсилотларни ва янги технология қачондан чиқарилишини маълум қилмаган.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
22:37 / 29.03.2026