Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди
Фото: KUN.UZ
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.
Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошка давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 69-банд қўшилди:
“69. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази”.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Бундан олдин, ДТМ ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилганди.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026