Жаҳон | 08:54 / 28.03.2019
13023
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Россияга қарши НАТОнинг янги чораларини эълон қилмоқчи
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Вашингтон келгуси ҳафта Россияга қарши Украина туфайли НАТО янги чоралари эълон қилинишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.
«Биз Россиянинг Қримдаги ҳаракатларига жавоб қайтаришга қаратилган янги чора-тадбирлар серияси ҳақида эълон қилишимиз мумкин», - деди Помпео.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Қрим атрофидаги вазият бўйича етарлича иш қилмаяпти.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Вашингтон ярим орол билан боғлиқ вазиятни «тузатиш» ниятида.
Бундан олдин, Порошенко Қримни Украинага қайтариш бўйича режани очиқлаганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024