Яна бир агентлик ходимлари Тошкентда доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлишди
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ходимларига ҳам Тошкент шаҳридан прописка берилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.
Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошка давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 68-банд қўшилди:
«68. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги».
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Мавзуга оид
22:00 / 10.12.2018
Сув хўжалиги вазирлиги ходимларига ҳам Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискада бўлиш имкони берилмоқда
10:40 / 02.12.2018
Доимий прописка: тақиқми ёки даромад? Инсон ҳуқуқлари-чи?
01:24 / 26.10.2018
Мудофаа вазирлиги ходимларини Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйиш тартибига қўшимча киритилди
11:00 / 14.08.2018