Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев Тошкент шаҳрида доимий прописка муаммоси ҳақида материал ёзди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун доимий прописка мана бир неча йиллардан буён актуал масала.
Бунақа расво тизимдан кимга нима фойдалигини ҳалигача тушунмайман (менда доимий прописка бор, аламзадаликдан айтмаяпман буни). Фойдани билмадиму, лекин иқтисодчи, «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси Беҳзод Ҳошимов ҳаммуаллифликдаги мақоласида Тошкент пропискасининг иқтисодиётга салбий таъсири ҳақида яхши мақола ёзганди.
Илгари доимий прописка шунчаки тўсиқ ва тақиқ бўлган бўлса, эндиликда ўзига хос бизнесга айланган.
Масалан, 2017 йил 19 июль куни «Тошкент Республикаси»да доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари учун янги қоида кучга кирди: энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан қимматроққа янги уй сотиб олганларга Тошкент пропискаси берилади. Ўша пайтда бу миқдор 374 млн сўмни ташкил этар эди. Бу қарор қиммат уй-жой қурадиган тадбиркорларнинг лоббиси бўлмаган эди, ишонамиз.
Ушбу қарорда Ҳукумат нафақат элит тоифадаги тадбиркорлар, балки давлат бюджетини ҳам «унутиб қўймади». Яъни, нотариуслар уй-жой олди-сотдисининг 5 фоизи миқдорида давлат божи ундира бошлади. Ўша пайтда бу энг ками 18 млн 721 минг сўмни ташкил қиларди, 1 млрд сўмлик уй олса, 50 млн сўмга айланарди. Мўмай даромад, шундай эмасми?
Яқинда қарорга ўзгариш киритилди. Хусусан, эндиликда Тошкентда доимий прописка олиш учун албатта ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган уй олиш тартиби бекор қилинди. Бунинг учун










