Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: Ўзбекистонда 100 минг аҳолига ўртача 13,3та жиноят тўғри келмоқда
Фото: KUN.UZ
Бош прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чоралар кўрилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.
Хусусан:
жойларда амалий ёрдам кўрсатиш учун Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари таркибидан доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳлар ташкил этилди;
жиноятларни тезкор фош этиш бўйича ҳудудларда тажрибали ходимлар (экспертлар, криминалистлар, терговчилар)дан иборат ишчи гуруҳлар тузилди;
жорий йилнинг 1 мартидан электрон жиноий-ҳуқуқий статистика оид ягона ахборот тизими ишга туширилди;
онлайн режимда назорат имконини берувчи фош этилмаган жиноятларнинг ягона электрон базаси яратилди;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи органларнинг ҳамкорлигини таъминловчи дастурий илова яратилди ҳамда Навоий вилоятида синов тариқасида ишга туширилди;
қидирувдаги шахслар тергов ва суд органларига ихтиёрий келган тақдирда, эҳтиёт чораси ўзгартирилиши ҳақида қидирилаётган шахсларнинг қариндошларига тушунтиришлар берилмоқда.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг икки ойида:
содир этилган жиноятлар сонининг кескин камайишига эришилди, хусусан бу кўрсаткич 4.246 та жиноятни ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига (5.811) нисбатан 27%га камайган;
Ўзбекистонда 100 минг аҳолига ўртача 13,3 та жиноят тўғри келмоқда (бу кўрсаткич Тожикистонда – 40, Озарбойжон – 44, Молдова – 150, Россия – 225, Қозоғистон – 240ни ташкил этади), жиноятчилик даражаси ўтган йилга (18,1) нисбатан 26,5%га камайган;
жиноят содир этганлиги учун қидирилаётган шахсларнинг 277 нафари ушланди, 346 та жиноят иши судларга юборилди;
фош этилмаган жиноятлар сони (87) ўтган йил билан (144) солиштирганда 40%га камайган;
содир этилган барча қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳат етказиш, номусга тегиш жиноятлари тўлақонли фош этилди;
жиноят содир этган 93 нафар шахснинг хорижий давлатлардан экстрадицияси таъминланган.

Мавзуга оид
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
10:44 / 04.11.2025
Ўзбекистонда ёшларга нисбатан наркотик жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
16:17 / 26.10.2025
Францияда Луврни тунашда гумонланувчилар қўлга олинди
14:13 / 26.10.2025