Ўзбекистон | 10:02 / 30.03.2019
9500
2 дақиқада ўқилади

Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари тасдиқланди

Фото: Kacper Pempel/Reuters

Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2019 йилдаги 226-сон қарори билан Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари тасдиқланди. У жорий йилнинг 17 июнидан кучга киради, деб ёзмоқда Norma.
 
Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги 538-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган 1979 йилдаги Қоидалар ўрнига ишлаб чиқилди.
 
Қабул қилинган Қоидалар аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимида, саноат корхоналарининг, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ва коммунал-маиший соҳа ташкилотларининг газ қувурларига қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди.
 
Ҳужжат билан қуйидагиларни амалга ошириш тартиби белгиланган:

• газ хўжалиги тизимлари объектларини лойиҳалаш ва қуриш, улардан фойдаланиш;
• авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш;
• ташқи ва ички газ қувурлари, назорат-ўлчов асбоблари, автоматлаштириш ва сигнализация тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш;
• саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини газ билан таъминлаш ва б.
 
Белгиланишича, муҳандис-техник ходимлар учун билимларни синовдан ўтказиш 3 йилда бир марта, ишчи-ходимлар учун эса бир йилда камида бир марта амалга оширилади.
 
Пўлат ва полиэтилен газ қувурларини пайванд қилиш ишларини бажариш фақат техник ўқув курсларида ўқитилган ва аттестациядан ўтказилган пайвандчиларга рухсат этилади.
 
Ҳужжат 17.06.2019 йилдан кучга киради.

Мавзуга оид