Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар генерал Дўстумнинг кортежига ҳужум қилишди
"Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Абдул-Рашид Дўстумнинг кортежига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
Ҳужум оқибатида Дўстумнинг бир нафар тансоқчиси ҳалок бўлди, икки нафари жароҳатланди.
Телеканалнинг билдиришича, ҳужум Дўстумнинг кортежи Балх вилоятидан Жузжонга йўл олган пайтда содир этилган. Биринчи вице-президентнинг ўзи жароҳатланмагани хабар қилинмоқда.
Аввалроқ толиблар Афғонистон шимоли-шарқий қисмидаги округни эгаллаб олишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
08:46 / 16.07.2026
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
10:00 / 30.06.2026
Германиядаги қонли ҳужумда олти киши ҳалок бўлди
13:47 / 29.06.2026