Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ вакили Венесуэла президенти йил охиригача четлатилишини айтди
АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс CNN эфирида Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатиш учун бир йилдан камроқ вақт керак бўлишини таъкидлаб ўтди.
Абрамс Мадуронинг ҳокимиятда яна қанча қолиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан у ўз ваколатларини узоқ сақлай олишига шубҳа билдирган.
“Бир йилдан кейин бу ҳақда яна гаплашишимизга тўғри келишига катта шубҳадаман”, деб айтган Абрамс.
Унинг таъкидлашича, Венесуэлада ҳокимият босим муайян даражагача кучайгандан кейин тезда ўзгаради. АҚШ вакили вазиятга ҳарбийлар аралашиши ҳам мумкинлигини истисно қилмаган.
Абрамс Лотин Америкаси давлатидаги вазиятни бир муҳим фарқдан ташқари, Суриядаги инқирозга қиёслаган. Унинг таъкидлашича, Венесуэлада Суриядаги каби минглаб хорижий, жумладан эронлик жангчилар йўқ, шу сабабли сценарий мутлақ бошқача кўриниш олади ва Мадуро Башар Асад каби ҳокимиятни сақлаб қололмайди.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
21:35 / 17.01.2026
АҚШда рекорд даражада кўп мигрант ушланди
20:58 / 17.01.2026