Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Янги Зеландиядаги терактдан сўнг видеотрансляциялар устидан назоратни кучайтирмоқчи
Facebook компанияси Янги Зеландиядаги террорчилик ҳаракатидан сўнг видеотрансляциялар устидан назоратни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда компания операцион директори Шерил Сэндберг маълум қилди.
Компания хусусан, ижтимоий тармоқ қоидаларини бузган фойдаланувчилар учун трансляция олиб бориш имкониятини чеклашни режалаштирган. Бундан ташқари, Facebook зўравонлик акс этган видеоларни аниқлаш ва ўчириб ташлашни тезлаштиришни кўзда тутмоқда.
Сэндберг Facebook ижтимоий тармоқда тоқатсизлик ва нафрат кўринишлари тарқалишига қарши курашни кучайтиришини маълум қилди.
BBC News ёзишича, Крайстчерчдаги терактдан сўнг Facebook Янги Зеландияда қаттиқ танқид остида қолди. Франция мусулмонлар кенгаши оммавий қотиллик акс этган видео трансляцияси учун Facebook ва YouTube’ни судга берди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
22:04 / 07.10.2025