Жаҳон | 08:44 / 31.03.2019
12109
2 дақиқада ўқилади

Саудиялик хакерлар дунёнинг энг бой одами телефонини бузиб киришда айбландилар

Фото: Global Look Press /Chris Kleponis

Саудия Арабистони ҳукуматига ишловчи хакерлар дунёнинг энг бой одами, Amazon компанияси асосчиси Жефф Безоснинг телефонини бузиб кирганлар. Бу ҳақда Безос томонидан унинг номақбул суратлари эълон қилиниши билан боғлиқ воқеанинг терговига жалб қилинган Гэвин де Бекер маълум қилди, деб келтириб ўтилган Daily Beast порталида.   

Бекернинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати Безосга тегишли The Washington Post нашри журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини фаол ёрита бошлагандан кейин Безосга путур етказмоқчи бўлган. 

“Терговчиларимиз ва бир неча мутахассисслар катта эҳтимол билан Саудия Арабистони Безоснинг телефонига кира олгани ва ундан шахсий маълумотлар олгани ҳақидаги фикрга келдилар”, деб таъкидлаб ўтган. Бекер.   

Унинг таъкидлашича, айни вақтда Безоснинг аёл журналист Лорен Санчес билан суратларини эълон қилган National Enquirer нашрига эгалик қилувчи American Media Безоснинг телефонига бузиб кирилганидан хабари бор-йўқлиги аён эмас.

Безоснинг шахсий суратлари рафиқаси Маккензи билан ажрашишини эълон қилгандан кейин тарқатилган. Безос бу ишни тафтиш қилишга киришган, бу эса American Media раҳбарининг норозилигини келтириб чиқарган. Кейинроқ маълум бўлишича, National Enquirer Безоснинг маъшуқаси Лорен Санчес билан ёзишмаларини Санчеснинг укасидан 200 минг долларга сотиб олган. 

Мавзуга оид