Жамият | 16:39 / 01.04.2019
17466
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда йирик ўғрилик содир этган 19 ёшли шахс ушланди

Шу йил 23 март куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи О.Ю. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 19 мартга ўтар кечаси номаълум шахс уйидан 20 млн. сўм пули, 100 АҚШ доллари ва 7 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккабоғ тумани Чўмич маҳалласида яшовчи 19 ёшли У.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид