Ўзбекистон | 11:44 / 01.04.2019
22742
1 дақиқада ўқилади

ТИВ хорижга кетаётган ўзбекистонликларга паспорт бўйича эслатма билан чиқди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Жасурбек Тошпўлатов 2019 йилнинг 25 март куни дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган.

ТИВ хабарига кўра, у ҳисобга қўйиб бериш баҳонасида олиб қўйилган ва қайтариб берилмаган ўзининг миллий паспортини қайтариб олишида ёрдам кўрсатишни сўраган.

Ўрнатилган тартибдан келиб чиққан ҳолда 30 март куни унга ватанга қайтиш гувоҳномаси берилган. Шу билан бирга, у паспортининг қонунга хилоф тарзда олиб қўйилгани ҳақида ариза берса, мазкур масала Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилади, дейилади хабарда.

Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга чиқувчи ватандошларга ҳеч бир ҳолатда ва ҳар қандай важга қарамай Ўзбекистон фуқароси паспортини бегона шахсларга бермаслик кераклигини эслатган.

Мавзуга оид