Жамият | 11:53 / 01.04.2019
10388
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда шаҳар ва Юнусобод тумани маъмурий суди судьялари сайёр учрашув ўтказди

2019 йил 29 март куни Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Д.Жўраев ва Юнусобод туман маъмурий суди раиси Д.Эргашев ҳамда туман судьялари С.Қўчқоров ва Х.Содиқовлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан Юнусобод тумани аҳолиси билан Ахборот технологиялар институти қошидаги академик лицейида сайёр учрашув ўтказилди.

Сайёр учрашув чоғида фуқароларнинг судларга оид ишлари юзасидан келиб тушган мурожаатлари кўриб чиқилди. Сайёр қабул давомида туманнинг барча туман ва шаҳарларидан 25 дан зиёд фуқаро суд-ҳуқуқ соҳасига оид ўзини қийнаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.

Булар орасида оммавий ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлар ҳамда пенсия, уй-жой ва мерос билан боғлиқ ишлар бўлиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал бўлди.

Сайёр қабул давомида ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, мурожаат қилувчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Қабулни ўтказишдан мақсад суд идоралари томонидан қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек фуқароларнинг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдан иборат, дейди Юнусобод туман маъмурий суди раиси Даврон Эргашев.

Мавзуга оид