08:23 / 03.04.2019
7288

А Серия. «Ювентус» сафарда ғалаба қозонди, «Милан» яна очко йўқотди

Фото: Juventus F.C

Сешанба-пайшанба кунлари А Серияда 30-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Турнинг илк ўйини «Сан-Сиро»да «Милан» ва «Удинезе» ўртасида кечди. Унда мезбонлар биринчи бўлим охирида Кшиштоф Пёнтекнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишгани ҳолда бу ҳисобни сақлаб қола олишмади. «Удинезе» ҳужумчиси Кевин Лазанья иккинчи бўлим ўрталарида мувозанатни тиклади ва бу 1:1 ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.

«Россонери» бундан аввалги иккита турда мағлубиятга учраган эди. Натижада 4-ўриндаги жамоанинг таъқибчилари «Лацио» ва «Аталанта» билан ўртадаги фарқ 4 очкога қисқарди. «Удинезе» эса 29 очко билан 15-ўринда бормоқда.

Миландаги баҳс якунлангач, Кальярида айни номдаги маҳаллий клуб ва пешқадам «Ювентус» ўртасидаги баҳс старт олди. Унда меҳмонлар Леонардо Бонуччи ва Мойзе Киннинг голлари эвазига ғалаба қозонишди. Ушбу мағлубиятдан сўнг «Кальяри» 13-ўрнида қолди, турнинг бошқа ўйинлари натижасида яна бир поғона пастлаши мумкин.

Италия чемпионати
30-тур, 2 апрель
Милан – Удинезе 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 44 Пионтек, 1:1 – 64 Лазанья.
Милан – Доннарумма (Рейна, 11), Абате (Калабрия, 67), Мусаккьо, Романьоли, Лаксальт, Бакайоко, Биглия, Чалханоглу, Лукас Пакета (Кастильехо, 41), Кутроне, Пионтек.
Удинезе – Муссо, Опоку, Де Майо, Самир (Уилмот, 46), тер Авест (Окака Чука, 55), Фофана, Бехрами (Мандрагора, 76), де Пауль, Зегелар, Пуссетто, Лазанья.

Кальяри – Ювентус 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 22 Бонуччи, 0:2 – 85 Кин.
Кальяри – Краньо, Чеппителли, Срна, Пизакане, Фараго (Падоин, 76), Чигарини, Ликояннис, Ионицэ (Бирса, 68), Барелла, Жоао Педро (Черри, 76), Паволетти.
Ювентус – Шченсни, Касерес (Бентанкур, 61), Де Шильо, Алекс Сандро, Бонуччи, Матюиди, Джан, Бернардески, Пьянич, Кьеллини, Кин.
Огоҳлантиришлар: Кин (20), Жоао Педро (34), Ликояннис (39), Срна (82), Бернардески (90).

3 апрель
22:00. Эмполи – Наполи
23:59.Торино – Сампдория
23:59. СПАЛ – Лацио
23:59. Рома – Фиорентина
23:59. Женоа – Интер
23:59. Фрозиноне – Парма

4 апрель
22:00. Сассуоло – Кьево
23:59.Аталанта – Болонья

Top