Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон халқ таълими бошқармаси «Ёшлар тарбиясида 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш» мавзусида вилоят семинари ўтказди
Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларга ёшликдан турли тўгараклар орқали касб-ҳунар сирларини ўргатиб бориш таълимнинг ажралмас қисмидир.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Андижон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг дарсдан бўш вақтларини соғлом ҳаёт тарзига мос ташкил этиш борасида «Ёшлар тарбиясида мактабдан ташқари ишларнинг ўрни» мавзусида вилоят семинари ўтказди.

Вилоятнинг барча туман-шаҳарлари вакиллари иштирок этган машварат давомида мактабдаги - ёш рассомлар, театр, мусиқа, компьютер саводхонлиги, спорт секциялари, адабиёт ва санъат сирларини ўргатувчи тўгараклар фаолияти ёритилди.
Байрам, сайил кўринишида ташкил этилган семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков сўз олиб, беш ташаббус – ёшларни мусиқа ва санъатга қизиқишларини ошириш, жисмоний тайёргарлик, компьютер саводхонлиги, ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларни ёшликдан ҳунарга ўргатиб боришни ташкил этиш борасида маъруза қилди ва мактаб кутубхонасига совға сифатида150та китоб топширди.
Қатнашчилар барча тўгараклар кўргазмали чиқишларини томоша қилиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.












Мавзуга оид
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026