Нурсултон Назарбоев ўзининг янги мажбуриятларини бажаришга киришди
Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 3 апрелда Назарбоев марказда йиғилиш ўтказди.
“Мен тегишли қонун билан тартибга солинувчи Биринчи президент – Элбоши мажбуриятларини бажаришга киришдим. Бундан ташқари, Хавфсизлик кенгаши, Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ҳисобланаман, Nur Otan партиясига бошчилик қилмоқдаман. Олдинда кўп иш бор. Ушбу ишларни амалга ошириш учун Биринчи президент девонхонаси ташкил этилди. Барча ташкилий масалалар ҳал қилинган. Энди барча зиммамга юкланган вазифаларни бажаришга киришишим лозим”, деб айтиб ўтган Назарбоев.
Йиғилишда Биринчи президент девонхонаси раҳбари, Биринчи президент ёрдамчиси, девонхона бўлимлари, Биринчи президент кутубхонаси ва жамғармаси раҳбарлари иштирок этишган.
Йиғилишда Назарбоевга девонхонанинг фаолияти бошланиши билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар якунлангани маълум қилинган ҳамда ходимларни танлаш натижалари ҳақидаги маълумот тақдим қилинган.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024