Жаҳон | 11:56 / 03.04.2019
6970
1 дақиқада ўқилади

Трамп НАТО аъзоларидан харажатларни кўпайтиришни яна бир бор талаб қилди 

Фото: AP Photo/Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувда ҳарбий иттифоққа аъзо давлатлардан яна ҳарбий харажатларни оширишни талаб қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, гарчи бошқа мамлакатлар ҳам анча жиддий ҳисса қўшаётган бўлса-да, Америка томони ҳамон жуда катта миқдорда маблағ тўламоқда.

«Биз баъзи иттифоқчиларимизни ўзининг адолатли улушини тўлашига мажбурлаш учун биргаликда ишладик», - дея маълум қилди Трамп учрашув якунлари бўйича журналистларга.

Америка етакчисининг қўшимча қилишича, қайсидир бир паллада тўловлар кўпаяди.

Бундан олдин, ОАВ НАТО Горбачёвни қандай «алдагани» ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид