Жамият | 17:31 / 04.04.2019
2554
2 дақиқада ўқилади

Бектемир туманидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: Global Look Press/Karl-Josef Hildenbrand/dpa

Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими 2019-2020 йилги кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш юзасидан Бектемир тумани Роҳат кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурларига валфларни ўрнатишни режалаштирган. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан 9 апрель куни соат 11:00 дан 19:00 гача айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
 
— Мустақиллик кўчасидаги 120 та хонадонда
— Чашма кўчасидаги 130 та хонадонда
— М.Авезов кўчасидаги 203 та хонадонда
— Қўқон дарвоза кўчасидаги 190 та хонадонда
— Ж-60 кўчасидаги 28 та хонадонда
— М.Авезов 1 тор кўчасидаги 12 та хонадонда
— “Зилола” маҳалласидаги 900 та хонадонга эга кўп қаватли уйларда
— “Миришкор” маҳалласидаги 500 хонадонга эга кўп қаватли уйларда
— “Роҳат” маҳалласидаги 870 хонадонга эга кўп қаватли уйларда
— “Истиқлол” маҳалласидаги 430 хонадонга эга кўп қаватли уйларда

Шунингдек, юқорида келтирилган манзиллардаги маиший-коммунал объектларда ҳам.
 
«Келтирилаётган ноқулайлик учун узр сўраймиз», - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид