Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда Ғарбий Европадаги энг баланд бино қурилиши режалаштирилмоқда
Даниянинг Dorte Mandrup Arkitekter архитектура компанияси Ғарбий Европадаги энг баланд бино бўладиган 320 метрлик Bestseller Tower биносини лойиҳалади.
Осмонўпар бино аҳолиси 7 минг кишини ташкил қиладиган Бранде шаҳарчасида қурилади, лойиҳанинг девелопери бош қароргоҳи Брандеда жойлашган, кийим-кечак ишлаб чиқарувчи компания Bestseller бўлади.
Dezeen нашрининг хабар қилишича, бино қурилишига рухсат мартда олинган, уни 2023 йилгача барпо этиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда Ғарбий Европада энг баланд бино Лондондаги 307,5 метрлик Shard минораси, Европада эса Санкт-Петербургдаги 462 метрлик “Лахта-Центр” ҳисобланади.
Режага кўра, Bestseller Tower’да меҳмонхона, анжуманлар зали, дўконлар ва офислар, атрофида эса бошқа бинолар мажмуалари пайдо бўлади.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:17 / 25.05.2026
Африкадаги энг баланд осмонўпар бино қурилиши якунланмоқда
08:25 / 18.05.2026