Жаҳон | 21:29 / 04.04.2019
9688
1 дақиқада ўқилади

Порошенко спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддаларга таҳлил топширишга рози бўлди

Украина президенти Пётр Порошенко ундан президент сайловлари бўйича рақиби Владимир Зеленский дебатлар ўтказилиши шарти сифатида талаб қилган гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликка таҳлил топширишга рози бўлди. Бу ҳақда Порошенконинг штатдан ташқари маслаҳатчиси Олег Медведев маълум қилди.

“Дебатларга тайёргарлик доирасида Пётр Порошенко эртага соат 09:00да Владимир Зеленскийни “Олимпийский” стадионининг тиббий пунктида зарурий, жумладан спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар қабул қилишга таҳлилларни топшириш учун кутади”, деб маълум қилган Медведев.  

Аввалроқ Зеленский Порошенко билан дебатлар ўтказиш шартлари сифатида уларнинг Украинадаги энг катта стадион “Олимпийский”да ўтказилиши ҳамда президентликка номзод ҳеч қандай зарарли одатларга эга бўлмаслиги, соғлом бўлиши кераклигини айтган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид