Жаҳон | 01:40 / 05.04.2019
6302
1 дақиқада ўқилади

Amazon интернет тарқатувчи 3 мингдан кўпроқ сунъий йўлдошни орбитага жўнатишни режалаштирмоқда 

Amazon сайёрамизнинг камида 95 фоиз юзасида интернетга киришни таъминлаш учун 3236 та сунъий йўлдошни орбитага учирмоқчи.  

Project Kuiper номли ушбу тизим бутун дунё бўйлаб ҳамжамиятларни бирлаштириш учун интернетга юқори тезликдаги киришни таъминлашга чорланган. Бу узоқ муддатли лойиҳа давомида Amazon раҳбари Жефф Безос компаниянинг қарашларини қўллаб-қувватловчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.  

Amazon сунъий йўлдошлар қачон учирилиши ва лойиҳа қиймати ҳақидаги ахборотни ошкор қилмаган. 

Шунга ўхшаш тизимларни АҚШнинг SpaceX ва Британиянинг OneWeb компаниялари яратишни режалаштирмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид