Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Дакар” ралли-марафони Саудия Арабистонида ўтадиган бўлди
“Дакар” ралли-марафони 2020 йилдан бошлаб Саудия Арабистонида ўтадиган бўлди. Бу ҳақда Autosport.com нашри хабар берди. Манба маълумотларига кўра, пойга ташкилотчилари Саудия Арабистони билан бу борада 5 йиллик шартнома имзолашган. Кейинги пойга Ар-Риёдда бошланади.
“Биз “Дакар” минтақамизда ўтишидан бағоят хурсандмиз. Саудия Арабистонигача ярим соатлик йўл. Биз Жанубий Американи, унинг одамларини, ажойиб давлатларини яхши кўрамиз, аммо ташкилотчилар қарорини ҳурмат қилишимиз лозим”, деб айтган автомобиллар синфида пойганинг амалдаги чемпиони, қатарлик Носир Ал-Аттия. У шартнома имзоланишида иштирок этган.
“Мутлақ аёнки, охирги йилларда “Дакар” заифлашиб борди, бу ҳамма учун тушунарли эди, иштирокчилар сони камайиб борарди, трассалар камроқ даражада қизиқарли эди, Лотин Америкасида бирор мос нарсани топишга уринишлар бўларди. Баъзи “Дакарлар” муваффақиятсиз чиқса, баъзилари аксинча эди. Барчаси “Дакар” умуман якунланиши мумкиндек хавотир туғдирарди. Шу сабабли нимадир юз бериши, пойга ўтказиладиган жой ўзгариши керак эди. Саудия Арабистони вариант сифатида қаралган эди, жорий йил бошидан бу ҳақда кўп гапирилганди”, деб изоҳ берган “КАМАЗ-мастер” жамоаси асосчиси Семен Якубов.
“Дакар” 1978 йилда ташкил этилган. 2009 йилгача пойга Сенегал пойтахти Дакарда ўтган. 2009 йилда у терактлар хавфи сабабли Жанубий Америкага кўчирилган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026