Жаҳон | 16:54 / 05.04.2019
14136
1 дақиқада ўқилади
Қора денгизда Украина ва НАТОнинг ўқув машғулотлари бошланди
Украина ва НАТОга аъзо давлатлар Қора денгизда Sea Shield ("Денгиз қалқони- 2019") ҳамкорликдаги машғулотларини бошлади. Бу ҳақда Украинанинг НАТОдаги миссияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қора денгиздаги машғулотлар 13 апрелгача давом этади.
"Руминиянинг ўн тўртта ҳарбий кемаси ва Болгария, Канада, Греция, Нидерландия, Туркиянинг олтита ҳарбий кемаси 2200 нафар ҳарбийлар иштирокида Қора денгиз ҳудудида ҳамкорликдаги жанговар вазифаларни бажаради", - дейилади хабарда.
Аввалроқ альянс бош котиби Йенс Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар Украина ва Грузияни Қора денгизда қўллаб-қувватлаш бўйича келишиб олишганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024