Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалини очиб беради
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалга катта тайёргарлик кўрилган. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, танлов қатнашчилари ва меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилган. Фольклор-этнографик чиқишлар, сайёҳлик масканларига ташрифлар, илмий конференция ва кўргазмаларни ўз ичига олган маданий-маърифий тадбирлар дастури тайёрланган, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, фестиваль 10 апрелгача давом этади.
Мавзуга оид
16:43 / 20.02.2026
Сурхондарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
15:09 / 19.02.2026
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддаси билан ушланганлар 15 йилга қамалди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
18:30 / 25.01.2026