Фан-техника | 19:01 / 06.04.2019
18433
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик икки талаба Apple’ни қарийб бир миллион долларга чув туширишди

Фото: РИА Новости

АҚШ божхона ва чегара назорати хизмати хитойлик икки талаба Apple компаниясини 900 минг долларга алдаганини аниқлади. Бу ҳақда NPR портали хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Портлендда ўқийдиган Янян Чжоу ва Цюан Цзян исмли талабалар 2017 йил апрелдан 2018 йил мартгача Apple сервис марказларига Хитойдан жўнатилган 3059 дона қалбаки iPhone’ларни топширишган. 

Мазкур смартфонларнинг тенг ярми янги оригинал айфонларга бепул алмаштириб берилган. Қўлга киритилган iPhone’ларни эса талабалар сотиш учун Хитойга жўнатишган. Улар жами 1493 дона телефонни жўнатишган, 1576 дона телефон эса сервис марказлари томонидан алмаштириб берилмаган.

Қайд этилишича, божхоначилар уларнинг номига қалбаки смартфонлар жойланган олтита жўнатма кетма-кет келганидан сўнг мазкур қаллобликни аниқлашган. Уларнинг хонадони тинтув қилинганида 300дан ортиқ гаджет топилган.

Айбланувчилар айбларини тан олишмаган.

Мавзуга оид