Бош прокуратура Термиздаги ҳодиса бўйича маълумот берди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган кўпқаватли уйдаги портлаш газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида юз берган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Термиз шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ навбатчилик қисми томонидан аниқлик киритилишича, бахтсиз ҳодиса «Дўстлик» маҳалласидаги 10-уйнинг ертўласидаги пенопластдан тайёрланган буюмлар, ҳожатхона қоғозлари ва бошқа маҳсулотлар сақланадиган омборда содир бўлган ва унинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.
«8 апрель куни соат тахминан 11:30ларда «Дўстлик» маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 10-уй ертўласида фуқаро И.Б.га тегишли бўлган «Fasad Diyor» МЧЖга қарашли бўлган ертўлага И.Б.нинг амакиси И.Р. ва фуқаро Р.А. билан биргаликда омборхонада сақланаётган ҳожатхона қоғози ва бошқа товарларни кўздан кечириш мақсадида тушганлар. Ер тўла қоронғи бўлгани сабабли электр чироғини ёққан вақтда ертўлада тўпланган ис гази ва электр энергиясининг ўзаро кимёвий реакцияси натижасида портлаш ҳолати келиб чиққан.
Натижада, ходиса жойида бўлган фуқаролар И.Р. ва Р.А. вафот этган», дейилади хабарда.
Ҳодиса жойига вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи, Термиз шаҳар прокурори ва бошқа тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки хабарларда Термизда газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
Мавзуга оид
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
15:04 / 29.08.2024
Термизда Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида халқаро савдо маркази очилди
15:12 / 27.08.2024
Термизда илк бор Ўзбекистон ва Афғонистон клублари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди
18:27 / 19.08.2024