Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг собиқ раҳбари Зеленскийга дунё етакчилари билан алоқа ўрнатишда ёрдам бериш истагини билдирди
НАТОнинг собиқ раҳбари Андерс Фог Расмуссен Украина президенти лавозимига номзод Владимир Зеленскийга жаҳон ҳамжамияти етакчилари билан алоқа ўрнатишда ёрдам бериш истагини билдирди. Унинг бу ҳақдаги баёноти Зеленскийнинг Ялта Европа стратегияси бошқаруви билан учрашуви ортида янгради.
“Янги сайланган президентга Европа Иттифоқи, Брюссель, Берлин, Париж ва Вашингтон билан иложи борича тезроқ норасмий алоқа ўрнатиш муҳимдир”, деб айтган Расмуссен.
Таъкидланишича, учрашув вақтида Зеленский унинг жамоаси муҳим лавозимларга номзодларни белгилаб олгани ва уларнинг исмларини сайловларнинг 2-босқичигача айтишга умид қилишини маълум қилган.
Сайловларнинг 2-босқичи 21 апрелга белгиланган.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026