Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий клиникалардаги психиатрлар кабинети қандай жиҳозланади?
Соғлиқни сақлаш вазирининг 5.04.2019 йилдаги 2905-3-сон буйруғи билан «психиатрия» ва «тиббий буюмлар ва ускуналар стерилизацияси» ихтисослик турларини амалга ошириш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналарга энг кам талаблар тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, улар жорий йилнинг 6 июлидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар лицензия асосида ишлайдиган барча тиббиёт ташкилотлари учун мажбурий.
2019 йил 1 майдан хусусий тиббиёт клиникаларига айрим руҳий ҳолат бузилишларини ташхис қилиш ва даволашга рухсат этилганлиги сабабли психиатрия ёрдами кўрсатиш чоғида мавжуд бўлиши зарур бўлган тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар рўйхати жорий этилди.
Қабул қилинган ҳужжатда руҳий касалликлар юзасидан маслаҳат берувчи, уларни диагностика қилувчи ва консерватив усулда даволовчи амбулатор ва стационар типдаги тиббиёт клиникаларида айнан нималар бўлиши кераклиги белгиланган.
|
Амбулатор клиникалардаги тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар рўйхати |
Стационар клиникалардаги тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар рўйхати |
|
1) тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол; 2) врач учун иш столи; 3) стуллар; 4) кушетка; 5) муолажа ўтказиладиган хоналарда стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа; 6) тонометр ва фонендоскоп; 7) неврология болғачаси; 8) тиббиёт термометри.
|
1) стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона); 2) врач учун иш столи; 3) ҳамширалар пости учун стол; 4) стуллар; 5) кушетка; 6) каравотлар; 7) муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа; 8) палаталар учун кўчма бактериоцид лампа; 9) суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган штатив (камида 2 дона); 10) тонометр ва фонендоскоп; 11) неврология болғачаси; 12) тиббиёт термометри. |
Тиббий буюм ва ускуналар стерилизацияси бўйича фаолият – аутсорсингга
Энди хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам ушбу ихтисослик турини амалга ошира оладилар. Бунга Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3450-сон қарори асос бўлди, унда айрим ёрдамчи хизмат турларини ДХШ асосида соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш назарда тутилган.
Шу тариқа, соғлиқни сақлаш вазирининг 5.04.2019 йилда 2908-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи (худди шу санадан кучга кирди) билан Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига («Тор ихтисосликлар турлари» бўлими «Тиббий-профилактика иши йўналиши» боби) тегишли қўшимча киритилди.
Юқорида кўрсатилган 2905-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруқда эса стерилизация ташкилотларида бўлиши зарур бўлган асбоб-ускуналарга энг кам талаблар белгиланди. Рўйхат 13 та номланишни ўз ичига олган.
Мавзуга оид
20:27 / 17.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 1300дан ортиқ хусусий тиббий клиника фаолият бошлади
17:00 / 11.12.2025
Халқаро ISO стандартлари de factum клиникасининг ажралмас қисмига айланди
09:40 / 03.12.2025
Қонуний ва хавфсиз клиникани қандай танлаш керак?
19:30 / 07.11.2025