Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel компанияси реклама ва маркетинг соҳаларига бағишланган энг йирик ADWEEK тадбирида мукофотланди
Artel компанияси реклама ва маркетинг соҳаларига бағишланган ADWEEK тадбирида “Энг яхши маркетинг тарғиботи 2018” номинациясида ғалаба қозонди.
ADWEEK Ўзбекистон Республикасида реклама ва маркетинг соҳаларида ҳар йили бўлиб ўтадиган энг йирик тадбир ҳисобланади.
Ушбу тадбирда Сиз ўз муваффақиятларингизни тақдим этиш, реклама ва маркетинг соҳаларида маҳаллий ҳамда чет эл мутахассислари билан тажриба алмашишингиз мумкин. ADWEEK тадбири доирасида бўлиб ўтган конференцияда Қирғизистон, Россия, Украина, Қозоғистон ҳамда Беларус давлатларидан ташриф буюрган мутахассислар қатнашишди.

Artel компанияси Ўзбекистон Республикаси реклама ва маркетинг соҳалари ривожига ўз ҳиссасини қўшганидан бениҳоят фахрланади. Айтиш лозимки, Artel компанияси Ўзбекистон Республикасида реклама ва маркетинг соҳаларини ривожлантиришга ёрдам бера олувчи замонавий технологияларни татбиқ этишни давом эттиради.
Artel компанияси жамоаси истеъмолчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради. Ҳурматли истеъмолчилар, айнан Сиз Artel мутахассисларини янги ғалабаларга илҳомлантирасиз, Сизга қулайлик яратувчи баракали маиший техника ишлаб чиқариш эса биз учун улкан бахтдир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022