16:07 / 11.04.2019
5558

Чехиялик миллиардер 1 млрд доллардан ортиқ пулни товламачилик қилиб ўзлаштирганликда айбланмоқда

Американинг Kingstown Capital Management LP хеж-фонди ва Чехиянинг Investhold Ltd компанияси миллиардер Радован Витекни судга берди. Улар миллиардерни умумий қиймати 1 млрд доллардан ортиқ кўчмас мулк борасида товламачилик қилишда айблашмоқда.

«Витек ўзи бошқарган компанияларнинг қиймати 1 млрд доллардан ортиқ кўчмас мулкини тортиб олган ва ноқонуний равишда ўзлаштирган», — дейилади Financial Times нашри иқтибос келтирган даъво аризасида.

Даъвогарларнинг сўзларига кўра, Витек Люксембургдаги кўчмас мулк билан шуғулланадиган компания устидан бошқарувни қўлга киритиш учун сохта фирмалар тармоғидан фойдаланган.  

Витекка қарашли CPI Property Group компанияси барча айбловларни рад этмоқда.

Forbes нашрининг маълумот беришича, Витекнинг бойлиги 3,5 млрд долларга тенг бўлиб, унинг компанияси Германия, Венгрия, Хорватия ва Польшада кўчмас мулкларга эгалик қилади. Бундан ташқари, унинг Швейцария Альпида уйи ва  Кариб денгизидаги Сен-Бартелеми оролида вилласи бор.

Top