Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия журналистлари иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда
Чехия пойтахти Прагада минглаб фуқаролар давлат оммавий ахборот воситаларини молиялаштириш тизимини ўзгартириш режаларига қарши намойишга чиқди. Норозилик акцияси мамлакат бош вазири Андрей Бабиш ҳукумати томонидан илгари сурилган қонун лойиҳаси ортидан ташкил этилди.
Мазкур қонун лойиҳасига кўра, «Чехия радиоси» ва «Чехия телевидениеси»ни молиялаштиришнинг амалдаги тизими бекор қилиниши мумкин. Ҳозирда ушбу ОАВ асосан махсус абонентлик (лицензия) тўловлари ҳисобидан молиялаштирилади. Янги тартиб эса уларни тўғридан тўғри давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўтказишни назарда тутади.
Норозилик иштирокчилари ва журналистлар уюшмалари фикрича, бундай ўзгариш давлат ОАВнинг мустақиллигига хавф туғдириши мумкин. Улар ҳукумат маблағ ажратиш орқали таҳририят сиёсатига таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлиб қолишидан хавотир билдирмоқда.
Иш ташлаш қўмитаси раиси Ян Кржемен қонун лойиҳасини «шошилинч тайёрланган ва кўп жиҳатдан журналистика манфаатларига қарши ҳужжат» деб атади. Унинг сўзларига кўра, таклиф этилаётган ислоҳотнинг асосий мақсади ОАВни сиёсий назорат остига олишдан иборат.
Қонун лойиҳасида кўзда тутилган рақамларга кўра, «Чехия радиоси» учун давлат бюджетидан 2,07 миллиард чех кроналари (85,6 миллион евро) ажратилиши режалаштирилган. Бу амалдаги тизимда йиғиладиган маблағдан 410 миллион крон кам ҳисобланади.
«Чехия телевидениеси» эса 2027 йилда бюджетдан 5,74 миллиард крон (237,5 миллион евро) олиши мумкин. Ҳолбуки, амалдаги лицензия тўловлари сақланганда телеканал 6,73 миллиард крон (278,4 миллион евро) маблағ олиши кутилган эди.
«Чехия радиоси» бош директори Рене Заворал ҳукумат таклифини жиддий камчиликларга эга деб баҳолади. Маданият вазири Ото Клемпирж эса қонун лойиҳасига тегишли ўзгартишлар киритилишини ваъда қилди.
21 июн куни бўлиб ўтган акция Прагадаги «Чехия телевидениеси» биноси олдида ташкил этилди. Намойишчилар Чехия байроқларини кўтариб, давлат ОАВ мустақиллигини сақлаб қолиш талабини илгари сурди.
Журналистлар эса кейинги кунларда огоҳлантирувчи иш ташлаш акциясини ўтказиш ниятида эканликларини маълум қилди.
Қонун лойиҳаси танқидчилари ушбу ўзгаришлар ҳукуматга давлат ОАВ устидан назоратни кучайтириш имконини беришини таъкидламоқда. Улар бу ҳолатни Словакияда Роберт Фицо ва Венгрияда Виктор Орбан ҳукуматлари даврида кузатилган медиа сиёсати билан қиёсламоқда.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026