Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: 2 нафар 18 ёшли йигит ҳалок бўлди
Бугун, 11 апрель куни соат 11:30ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи А373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 26-километрида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган, Наманган вилоятида яшовчи Ғ.М. “Нексия” русумли автоуловни Наманган вилоятидан Тошкент шаҳри томонга бошқариб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланаётиб кетаётган ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган, Тошкент вилоятида яшовчи Н.А. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автоуловининг орқа ён қисмига бориб урилган.

Натижада, олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” автомобили ҳайдовчиси, Тошкент вилоятида рўйхатда турувчи Н.А. рул бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмини иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида темир тўсиққа бориб урилган “Нексия” автомобили йўловчилари - 2000 йилда туғилган А.О. ва 2000 йилда туғилган М.У. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
11:08 / 04.03.2026