Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда кириш-чиқиш жойлари бўлмаган антиқа станция очилди
Япония жанубида фақатгина томоша майдончаси сифатида хизмат қилувчи антиқа темир йўл станцияси очилди. Станция Хонсю оролидаги Нишикигава Сейриу йўналишида жойлашган.
Станция кўприк устида жойлашган бўлиб, Seiryu-Miharashi деб аталади ҳамда кириш жойига ҳам, чиқиш жойига ҳам эга эмас. Станцияда фақатгина кичик платформа бўлиб, унга келган поезд орқали тушиш мумкин. Станциядан кейинги келган поездлардагина кетиш мумкин.
Станцияда ҳаттоки ўриндиқлар ҳам бўлмай, сайёҳлар кейинги поездни узоқ кутишларига тўғри келмайди – бу ердан ҳар 10 дақиқа поезд ўтиб туради.
Сайёҳлар станциядан Нишики дарёси ва атрофдаги ўрмонга очиладиган манзаралардан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Станция бир ой олдин очилган ва ижтимоий тармоқлар туфайли танилиб кетган.
2019年3月19日に開業した「清流みはらし駅」です。😃
— #Kuribo (@TakaKuribo) March 26, 2019
ここはイベントの時しか止まらず、清流線で降車しないと立ち入ることができない秘境駅です。😄
(動画は錦町へ行くときに撮影)#岩国 #岩国市 #錦川鉄道 #錦川清流線 #秘境駅 #清流みはらし駅 pic.twitter.com/WguB3pNk4Q
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026