IELTS компьютер тестлари: тезкор, осон ва қулай!
Жаҳондаги энг машҳур тестларни энди компьютер орқали ҳам топширишингиз мумкин! Худди ўша IELTS тестлари бўлса-да, афзалликлар кўпроқдир!
IELTS ҳозирги кунда жаҳон миқёсида энг машҳур ва танилган тест бўлиб, йилдан-йилга унинг оммабоплиги ошаяпти. Фақатгина ўтган йили уч миллиондан ортиқ номзодлар IELTS тестларида ўз кучини синаб куришди. Буни инобатга олган ҳолда, махсус IELTS компьютер тестлари ишлаб чиқилди. Бу эса, ўз навбатида, нафақат кўпроқ тест топширишни хоҳловчиларни жалб қилишга ёрдам беради, уларга янада кўпроқ имконият ҳам яратади.
IELTS компьютер тестларнинг афзалликлари нимадан иборат?
IELTS компьютер тестлари, юқорида айтганимиздай, тест топширувчилар учун кўпроқ имконият яратади. Номзодлар ўзлари тест топшириш шаклини ва қулай вақтини танлаш имкониятига эга. IELTS компьютер тестларининг яна бир муҳим афзаллиги — тест топширувчилар энди тест натижаларидан янада тезроқ — 5-7 календарь куни ичида хабардор бўлиш имкониятига эга.
IELTS компьютер тестларининг топшириш даражаси олдинги, қоғоз вариантида топшириш жараёнига максимал даражада мос келтирилган. Компьютер тестларининг ҳамма жиҳатлари “анъанавий” шароитлардан фарқ қилмайди: тестларнинг мазмунлилиги, саволларнинг турлари, ҳар бир тест учун ажратилган вақти, жавоб бериш вариантлари ва ҳоказо. Номзод худди ўша IELTS тест топширганига амин бўлиши мумкин.
Компьютер орқали тест топширувчи ўқиш (reading), ёзиш (writing), эшитиш (listening) тест синовларидан ўтади. Сўзлаш (speaking) тести эски шаклда — бевосита IELTS сертификатига эга тажрибали мутахассис билан суҳбат орқали ўтказилади, чунки бу усул ҳалигача номзоднинг инглиз тили бўйича оғзаки маҳоратини англатувчи ва баҳолашнинг энг самарали мезонидир.
IELTS компьютер тестларининг яна бир муҳим ва аҳамиятли томони — жараён ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлашнинг ўта юқорилигида. Бундан ташқари, номзод IELTS компьютер тестларини топширишга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус материаллардан фойдаланиши мумкин.
Тестлар мослиги, қулайлик ва осонлик, хавфсизлик — бир сўз билан айтганда IELTS компьютер тестлари жараёни жаҳондаги энг юқори стандартлар асосида ўтказилади. Буни Ўзбекистонда фаолият юритувчи Британия Кенгаши таъминлаб беришини кафолат беради.
Ҳозирги кунда IELTS компьютер тестлари жаҳондаги 47 давлатларида қўлланилади. Келгусида уларнинг сони ва топширувчилар сони ҳам, шубҳасиз, кўпайиб бораверади. Нима учун? Чунки IELTS компьютер тестлари нафақат ўта юқори стандартлар асосида ўтказилади ва жараённинг ўта хавфсизлигини таъминлаб беради. Энг муҳими, улар номзодлар учун бир қатор қулайликлар яратади.
Сиз ҳам ўз кучингизни IELTSда синаб кўринг ва шунга амин бўлинг! Бир сўз билан айтганда, IELTS компьютер тестларини топшириш жараёни тезкор, осон ва қулай!
Матн билан батафсилроқ танишиш ва қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволани қўлланг –www.britishcouncil.uz/exam/ielts
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:07 / 23.10.2024
“Катта натижаларга эришиш мумкинлигини қизларимга исботлаш учун IELTS’дан максимал балл олишга ҳаракат қилдим” — IELTS’дан 9 балл олган илк ўзбекистонлик аёл
17:02 / 31.05.2024
IELTS’дан 4 балл билан ҳам магистратурага кириш мумкинми?
14:13 / 04.12.2023
«IELTS’дан юқори балл олиш муҳим эмас» — АҚШ университетига тўлиқ грант ютган ўзбекистонлик билан суҳбат
09:46 / 23.07.2023