Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ Тошкентда фуқаро ППХ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарни рад этди
ИИББ хабарига кўра, интернет тармоғида тарқалган, ҳовлибон бўлиб ишловчи 57 ёшли Б.М. патруль-пост хизмати ходимлари томонидан асоссиз равишда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб калтаклангани тўғрисидаги хабар ҳақиқатдан йироқ.
Билдирилишича, 9 апрель куни тахминан соат 18:10да 102 рақамига Яшнобод тумани Авиасозлар массиви 4-кварталидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилган. Йигитнинг хабар беришича, унинг эшигини маст ҳолдаги номаълум шахс тақиллатаётган бўлган. Етиб келган профилактика инспектори ва ППХ ходимлари воқеа жойида ўзини Б.М. деб таништирган эркак кишини кўрганлар.
ИИББ хабарида қайд этилишича, илгари ушбу шахс жамоат жойларида спиртли ичимлик ичганлиги ва жамоат тартибини бузганлиги учун бир неча бор ички ишлар органларига олиб келинган.
Б.М. анча илгари сотган Мирзо-Улуғбек туманидаги уйда рўйхатдан ўтказилган. Яъни, у ҳақиқатдан ҳам муайян яшаш жойига эга эмас ва ҳеч қаерда ишламайди, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан ходимлар томонидан Б.М.га Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлашишда ҳамда иш топишда ёрдам таклиф қилинган. Аммо Б.М. қатъиян рад жавобини берган. Юзидаги ғурра (гематома) қандай пайдо бўлгани ҳақидаги саволга бу нарса ёдида эмаслигини маълум қилиб, спиртли ичимлик ичадиган ҳамтовоқлари билан жанжаллашгани натижасида пайдо бўлганини тахмин қилган.
“Тегишли органлардан барча тафсилотларни аниқлаштирмасдан ишончсиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз”, - дейилади ИИББ баёнотида.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026