Ким Чен Ин Шимолий Корея давлат кенгаши раҳбари этиб қайта сайланди
Шимолий Кореянинг олий халқ йиғини (бир палатали парламенти) яқинда ўтган сайловлардан кейинги илк сессиясида мамлакат етакчиси Ким Чен Инни давлат кенгаши раиси этиб қайта сайлади, янги бош вазирни тайинлади ва конституцияни қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, сессия натижалари Шимолий Корея марказий радиоси томонидан тонгда эълон қилинган.
Шимолий Корея бош вазири этиб Корея меҳнат партиясининг Чагандо вилоятидаги қўмитасининг раиси Ким Чжэ Рён тайинланган. У Пак Пон Чжу ўрнини эгаллаган.
Сессия олий халқ йиғини президиуми раиси – давлатнинг маросимлардаги раҳбари сифатида Шимолий Кореянинг энг кекса сиёсатчиси Ким Ён Нам ўрнига Цой Рён Хэни тасдиқлаган.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
20:15 / 27.10.2024