Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ Тошкент вилоятида хорижий компания фойдасига 334 млн сўм ундириб берди
Фото: МИБ
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи “GST KOREA CO LTD” компанияси фойдасига 62.427,28 АҚШ доллари, 4.100.000 сўм давлат божи ва 7.200 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга сўровномалар юборилган ва ҳисоб рақамига банд солинган.
Қарздор масъулияти чекланган жамиятнинг юридик манзилига чиқилиб, МЧЖга тегишли 1 дона тугалланмаган биноси хатланган.
Натижада, қарздордан жорий йилнинг 19 март куни 334.000.000 сўм нақд пул маблағи ундирилиб, пул маблағи конвертация қилинди ва “GST KOREA CO LTD” компанияси ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Мавзуга оид
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026
Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
21:34 / 08.04.2026