Жамият | 09:11 / 12.04.2019
12954
1 дақиқада ўқилади
Наманганда қурилиш моллари дўкони ёниб кетди
2019 йилнинг 11 апрель куни Наманган вилояти Косонсой тумани “Жар” МФЙда жойлашган хусусий тадбиркор М.Ю.га тегишли қурилиш моллари савдо дўконида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига етиб борган 3 та ёнғин ўчириш экипажининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан дўконнинг 100 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ҳодиса оқибатида дўкон биносининг 70 кв.метр майдонда томи, шифти ва ичидаги қурилиш моллари ёниб зарарланган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
14:57 / 05.11.2024
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024