Иқтисодиёт | 17:00 / 13.04.2019
14377
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Агробанк “BankExpo – 2019”да замонавий хизматлар ҳамда қизиқарли танловларни тақдим этди

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари “BankExpo – 2019” миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. 

Кўргазма доирасида “Агробанк” стенди жойлашган майдон энг гавжум эканлиги узоқдан кўриниб турди. Бунинг сабаби бор албатта. 

Банк вакиллари кўргазма иштирокчилари учун таассуротларга бой турли ўйинлар ҳамда танловлар ўтказди. Қизиқарли саволларга тезкор жавоб топган мижозлар ва иштирокчилар эса ғолиб сифатида тақдирланди. Бундай қувноқ ва совғаларга бой майдонча эса атрофдагиларнинг диққатини тортмасдан қолмади.

Қайд этиш жоизки, мазкур кўргазмада бошқа банклар қатори “Агробанк” ҳам мижозларига қулайлик яратиш мақсадида инновацион технологиялар, асбоб-ускуналар яъни масофадан туриб онлайн тарзда амалга оширишни ўзида жамлаган қурилма, мобиль иловалари билан фаол иштирок этди.

Бир тарафда банк мутахассислари кўргазмага келган мижозлар, хусусан, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга банк хизматлари бўйича зарур маълумот ва маслаҳатлар берди, бошқа тарафда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига янги хизматлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Бу жараёнда “Agrobankmobile” иловасининг янгича турдаги замонавий кўриниши ҳамда ундаги янги имкониятлар кўпчиликнинг қизиқишини уйғотди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида “Agrobankmobile” иловаси орқали миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш, иловадаги махсус бўлим орқали онлайн депозит ҳисоб варағи очиб, унга зарур маблағни ўтказиш йўлга қўйилган. 

Шунингдек, юридик шахслар ва фермер хўжаликлари “Agrobank-Mobil-Biznes” иловаси орқали онлайн тарзда масофадан туриб зарур маълумотларни олишлари мумкин. Бунда фермерларнинг вақти ва ортиқча сарф-харажатлари кескин қисқаради.

Айни вақтда аҳоли ва мижозларга янада қулайлик яратиш ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида банк юртимиз бўйлаб, кенг тармоқ ёзмоқда. Хусусан, 400 та банкомат, 420 инфокиоска ва 248 мини-банк аҳолига турли хизматлар кўрсатмоқда. Ушбу банкомат, инфокиоска ва мини-банклар орқали мижозлар учун кредитларни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш, нақд пул олиш, коммунал тўловларни қабул қилиш, пластик карталар билан амалиётлар каби банкнинг бошқа янги хизмат турларини амалга ошириш йўлга қўйилган.

Сайт: www.agrobank.uz

“Агробанк” АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид