АҚШ молия вазирлиги Хитой билан савдо уруши оқибатларига тайёрлигини маълум қилди
АҚШ Хитой билан эҳтимолий савдо келишуви бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда келиб чиқадиган «оқибатлар»га тайёр. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Стивен Мнучин маълум қилди, деб хабар берди Bloomberg. Унинг сўзларига кўра, Хитой ва АҚШ эҳтимолий келишув доирсида маълум бир мажбуриятларни зиммасига олади, аммо булар қандай мажбуриятлар эканлигини очиқламади.
«Мен мажбурий механизм ҳар икки йўналишда ишлашини кутмоқдаман, шундай экан, мажбуриятларимизнинг бажарилиши кутилмоқда. Агарда бундай бўлмаса, иккала томон учун ҳам маълум бир оқибатлар келиб чиқади», — деди Мнучин.
Мнучиннинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Пекин эришилган келишувлар бажарилишини назорат қилиш учун «ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари»ни ташкил этади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024